Тамойилларимиз


Мустақиллик

Бериладиган маслаҳат ва ечимларимиз мижозлардан тўла мустақил равишда ишлаб чиқилади

Шаффофлик

Маслаҳат хизматини кўрсатиш жараёни мижозиларимиз учун шаффоф тарзда амалга оширилади

Илмий ва амалий ёндашув

Муаммо ва вазифаларнинг ечимларини топишда илмий асослар ва амалий тажриба чуқур ўрганилади

Дақиқлик

Ўрганиладиган масала ва муаммолар дақиқлик билан аниқлаштирилади ва маслаҳатлар ҳам шунга мувофиқ аниқ қилиб берилади

Тезкорлик

Хизматларимизни имкони борича тезкорлик билан кўрсатиш орқали мижознинг вақтини тежашга доим интиламиз

UZARO Maslahat хизматлари



Тузилган шартномалар ёки тузилиши кутилаётган шартнома лойиҳаларини ҳуқуқий ва ислом молияси тамойилларига мослигини текшириш ҳамда уларни мувофиқлаштириш.


Тадбиркорлар ва бошқа шахслар ўртасидаги ўзаро шерикчилик, ҳамкорлик муносабатларини қонунчилик талаблари ҳамда ислом молияси тамойилларига мослаштириш.


Бизнес жараёнларида юзага келадиган рисклар ва хавф-хатарларни таҳлил қилиш ҳамда уларни мувофиқлаштириш бўйича маслаҳатлар бериш.


Жамоамиз томонидан қонунчилик ва ислом молияси тамойиллари асосида ишлаб чиқилган шартнома, келишув ва бошқа ҳужжатлар наъмуналари.

Биз ҳақимизда


UZARO Maslahat жамоаси молиянинг турли соҳаларида катта тажрибага эга бўлган экспертлардан ташкил топган. Жамоа 2017 йилдан буён қонунчилик доирасида ҳалолликка асосланган иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш ва ушбу йўналишда маслаҳатлар бериш бўйича фаолият юритиб келади.

Жамоа


ABDUKAKHKHOR RAKHIMOV

Молия соҳасида 18 йиллик юридик тажрибасига эга, адвокатлик фаолиятини юритади. Жамоада ҳужжатларни юридик экспертизаси ва ҳуқуқий маслаҳат беришга масъул.

ABDULMANNON ABDULLOH

"Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати" аъзоси. Ҳиндистондаги, Девбанд шахрида жойлашган Дорул-улум олийгоҳида, фатво факултетида таълим олганлар.

DILSHOD SULTANOV

Молия ва муассасаларини кредит рейтингини баҳолаш соҳасида 15 йиллик тажрибага эга. Жамоада молиявий ва бухгалтерия ҳисоботи ҳамда мижозларни молиявий барқарорлигини баҳолашга масъул.

JAKHONGIR DADAJANOV

Молия соҳасида 20 йиллик тажрибага эга. Жамоада сармоядор ва мижозлар билан ишлаш, бизнес жараёнларни мувофиқлаштиришга масъул.

MAJIT KAMILOV

Риск менеджмент соҳасида 25 йиллик тажрибага эга, иқтисодчи ва математик. Фаолиятни операцион бошқарувини амалга оширади.

ODIL GIYASOV

Информацион хавфсизлик соҳасида 12 йиллик таржибага эга. Жамоада бизнес жараёнларни автоматлаштириш, информацион хавфсизликни таъминлашга масъул.

Саволларингиз борми?

Бизга мурожаат қилинг, имкон борича тезроқ жавоб берамиз.